Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон республикаси таълим муассасаларининг миллий рейтинги
+998 71 231-07-53
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
Нурхон кўчаси, 21 уй

Рейтинг ҳақида

Таълим тизимида миллий рейтинг индикаторларининг аҳамияти

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари сифатида узлуксиз таълим тизимида таълим сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлигининг холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш белгиланган. Давлат инспекцияси ўз фаолиятини бошлаган шу қисқа вақт ичида олий таълим муассасалари фаолияти бевосита жойларга чиқиб ўрганилди, тизимга таълим сифатини баҳолаш индикаторларини жорий қилиш бўйича лойиҳа тайёрланди, хорижий миллий ва халқаро рейтинг агентликлари тажрибалари асосида Республика олий таълим муассасаларининг миллий рейтинг тизими ишлаб чиқилди.

ОТМ рейтингининг мақсад ва вазифаси

Бугун шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда инсон капиталига эҳтиёж ва уни ривожлантириш асосий мақсадлардан бири бўлиб қолмоқда. Инсон капитали жаҳон даражасидаги университетларни ўз ичига олган рақобатбардош ва мослашувчан таълим тизимига асосланган. Бутун дунё бўйлаб барча олий таълим муассасаларининг ходимлари ўз университетларининг нуфузи учун кураш олиб боради ва таълим муассасаларининг глобал рейтингида юқори ўрин учун курашади.

ОТМлар рейтинги – бу маълум бир билим соҳасидаги энг яхши олий ўқув юртлари, уларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва таълим бериш фаолиятининг сифатини баҳоловчи мезондир.

Рейтингнинг мақсади Республикамиз олий таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини пайдо қилиб, жамият учун халқаро талабларга мослашувчан миллий кадрларни тайёрлашда бош мезон вазифасини бажаришдир. Амалдаги рейтинг тизими олий таълим муассасаларининг рақамли кўрсаткичлари бўйича миқдорий маълумотларга асосланган бўлиб, рейтингда иштирок этувчи таълим муассасаларининг асосий фаолиятини тўлиқ қамраб олади.

Рейтинг бизга нима беради?

Мамлакатимиз ОТМлари миллий рейтинг тизими яратилиб натижалари оммага эълон қилиниши профессор-ўқитувчилар, талабалар, абитуриентлар, иш берувчилар ва бутун жамоатчилик орасида бугуннинг долзарб мавзусига айланган. Бунда ОТМларни рейтинг баҳолаш тизими бизга нима беради деган савол барчани қизиқтириши табиий.

Рейтинг баҳолаш тизими республикамизда фаолият юритаётган таълим муассасаларини халқаро андозаларга мос равишда юксалтириш ва етук мутахассислар тайёрлашда соғлом рақобат муҳитини яратувчи замин бўлиб хизмат қилади.

Энг муҳими, маҳаллий ОТМлар фаолиятининг рейтинг баҳоланиши келгусида уларнинг халқаро майдонда ўз ўрнини эгаллаши учун доимий ҳаракатда бўлишига сабаб бўлади.

Миллий ОТМларимизнинг нуфузли хорижий рейтингларда юқори ўринларни банд қилиши пировард мақсадларимиздан биридир.Бунинг учун ОТМлар фаолиятида халқаро тажрибани кўпроқ қўллаб, илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланишга кенгроқ имкониятлар яратиш зарур.


Келгусидаги режалар

Янги индикаторлар бўйича:

- битирувчиларнинг бандликни ушлаб туриш даражаси;
- битирувчилар билим ва кўникмалари ҳақида иш берувчилар билан сўровнома ўтказиш;
- ОТМлардаги ижтимоий-маънавий муҳит;
- профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўз Ватанини севиши, унинг олдидаги ўз бурчларини қай даражада англаши.

Рейтинг жараёни бўйича:

- маълумотлар базасини шакллантиришнинг рақамли усулига ўтиш;
- иш берувчилар билан сўровнома ўтказишда консалтинг корхоналар билан ҳамкорлик қилиш.

Назорат ишлари ва сўровномаларни ташкил этиш бўйича:

- таълим учун яратилган шароитлар, ўқитиш сифати, баҳо қўйишдаги холислик каби кўрсаткичларни ўрганиш учун ўтказиладиган сўровномаларни онлайн тарзда йил давомида ташкил этиш;
- талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан ўтказиладиган назорат ишларини такомиллаштириш

Рейтинг кўрсаткичлари (ўсиши ёки камайиши) мониторингини юритиш бўйича:

- диссертациялар ҳимояси;
- илмий мақолалар чоп этиш;
- ОТМларнинг илмий салоҳияти;
- илмий тадқиқот ишлари орқали топилган маблағлар;
- профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишларига иқтибосликлари.

Хорижий ОТМлар филиаллари тўғрисидаги маълумотлар:

- асосий кўрсаткичлар ҳақида маълумотлар базасини яратиш;
- асосий кўрсаткичлар бўйича мониторинг юритиш ва маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.



2019 © Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларининг миллий рейтинги