Таълим тизимида миллий рейтинг индикаторларининг аҳамияти
Умумтаълим муассасалари рейтингининг мақсад ва вазифаси
Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда инсон капиталига бўлган эҳтиёж ва уни янада бойитиш ривожланиб келаётган ёш мамлакатлар учун устивор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Умумтаълим муассасалари рейтинги - умумий ўрта таълим тизимида таълим сифатини оширишга қаратилган ички ислоҳот бўлиб, бунда ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик тизимда бўлаётган ўзгаришлар ва таълим муассасаларидаги ҳолатлар ҳақида шаффоф маълумотларга эга бўладилар.
Мактаблар рейтинги – халқ таълими тизимининг қандай ишлаётганлигини кўрсатиб турувчи мезондир. Рейтинг орқали умумий ўрта таълим муассалари фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, таълим сифатини мониторинг ва назорат қилиш таъминланади.
Рейтингнинг мақсади – умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш орқали Республикамиз умумий ўрта таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини пайдо қилишга қаратилган.
Рейтинг бизга нима беради?
Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган умумтаълим муассасаларининг миллий рейтинг тизими яратилиб натижалари оммага эълон қилиниши жамоатчилик орасида кенг муҳокамага айланади. Бунда умумтаълим муассасаларининг рейтинг баҳолаш тизими бизга нима беради деган савол барчани қизиқтириши табиий.
Рейтинг баҳолаш тизими таълим муассасаларида таълим сифатини халқаро андозаларга яқинлаштиришга хизмат қилади. Мактаблар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий қилишдан асосий мақсад PISA, TIMSS ва PIRLS халқаро ўқувчилар билимини баҳолаш дастурлари даражасига олиб чиқишда таълим муассасаларига кўмаклашишдир.
Энг муҳими, умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш, келгусида халқаро майдонда, Ўзбекистон Республикасининг PISA-2021 халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик жараёнига ҳам хизмат қилади.
- педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти самарадорлиги (ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома);
- умумтаълим муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳити ҳолати (педагогик орасида ўтказиладиган ижтимоий сўров) баҳо қўйишдаги холислик учун ўтказиладиган сўровномаларни онлайн тарзда йил давомида ташкил этиш;
- ўқувчиларнинг билим даражаси кўрсаткичи назорат саволларини такомиллаштириб бориш.
- рейтинг кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;
- нодавлат умумтаълим муассасаларини рейтингини тузиш.