Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон республикаси таълим муассасаларининг миллий рейтинги
+998 71 231-07-53
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
Нурхон кўчаси, 21 уй

Савол/Жавоб

Умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш орқали Республикамиз умумий ўрта таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини пайдо қилишга қаратилган. Рейтинг орқали умумий ўрта таълим муассалари фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, таълим сифатини мониторинг ва назорат қилиш таъминланади.

Рейтинг баҳолаш тизими таълим муассасаларида таълим сифатини халқаро андозаларга яқинлаштиришга хизмат қилади. Мактаблар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий қилишдан асосий мақсад ПИСА, ТИМСС ва ПИРЛС халқаро ўқувчилар билимини баҳолаш дастурлари даражасига олиб чиқишда таълим муассасаларига кўмаклашишдир.Умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш, келгусида халқаро майдонда, Ўзбекистон Республикасининг ПИСА-2021 халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик жараёнига ҳам хизмат қилади.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган умумтаълим мактаблари фаолиятини миллий рейтинг баҳолаш тизими орқали мониторинг қилиб бориш ўз-ўзидан мактабларда таълим сифатини оширилишига, ўқувчиларнинг сифатли билим олишига, ўқитувчиларнинг сифатли таълим беришига, ўқувчилардан олинаётган ананим сўровномалар орқали ўқитувчиларнинг билимига баҳо бериш имконияти яратилади.

Ҳар йили миллий рейтинг баҳолаш тизимига жалб қилинган умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг ота-оналаридан мактаб фаолиятини баҳолаш, ривожлантириш, ўқитувчиларнинг билим савиясини аниқлаш ва ошириш ҳамда ўқувчилар билим олиши учун яратилган шароитларни аниқлаш мақсадида келгуси йилдан бошлаб ижтимий сўровномалар ўтказиш кўзда тутилган.

Умумтаълим мактабларининг рейтинг баҳолаш тизимида хориж тажрибаси ҳақида фикр юритадиган бўлсак, мактаблар фаолиятини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиниши, о'қувчиларнинг республика ва халқаро фан олимпиадалари ҳамда нуфузли танловларда иштирок этиш салмоғини ошириш, шунингдек мамлакатмиз умумтаълим мактабларининг жаҳонда ўз ўрнига эга бўлишига ва мавқеини оширишга замин яратади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, умумтаълим мактабларининг рейтинг баҳолаш тизимида юқори ўринни эгаллаши учун ўқувчиларнинг билими ва ўқитувчиларнинг эришган ютуқлари асосий ўринни эгаллайди. Бизда умумтаълим мактаблари ўқитувчилари кўп вақтларини ташкилий ишларга сарфлаётганликлари боис ўқувчилар билан шуғулланишга деярли вақт топа олишмаябди. Хориж тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари асосан ўқувчиларга билим бериш билан шуғулланиб, уларни халқаро фан олимпиадалари ва кўрик танловларга олиб чиқиш, мақолалар ёзиш, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар нашр қилиш билан шуғулланадилар.

Ўзбекистон Республикасида умумтаълим мактабларининг рейтинг баҳолаш тизими 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Президент Фармони асосида йўлга қўйилган.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган умумтаълим мактаблари учун жорий йилда биринчи марта тажриба-синов тариқасида миллий рейтинг тизими ишлаб чиқилди. Ушбу рейтинг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538 сон Президент Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек илғор хориж тажрибасини ўрганиш, соҳада фаолият юритаётган мутасадди ходимлар ва экспертларнинг фикр-мулоҳазалари асосида миллий рейтинг баҳолаш тизими индикаторлари ишлаб чиқилди

Умумтаълим мактаблари рейтинг баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда ривожланган давлатлардан Россия Федератсияси, Украина, АҚШ, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларининг тажрибаси ўрганилиб, рейтинг индикаторлари таҳлил қилиниб амалиётга жорий қилинди.

Умумтаълим мактаблари рейтинг баҳолаш тизимига жалб қилинган мактабларнинг 9-синф ўқувчиларидан диктант ва математикадан ёзма иш ўтказилади. Рейтингнинг бошқа индикаторларига тегишли бўлган кўрсаткичлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси ҳодимлари ва инспексиянинг ҳудудий бўлим ҳодимлари орқали йиғилади ва Давлат инспексиясига тақдим этилади.

Умумтаълим мактабларининг рейтинг баҳолаш тизимига оид бўлган маълумотлар ҳақида гапирадиган бўлсак, битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси кўрсаткичи, умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси кўрсаткичи, умумтаълим муассасасининг олий ва биринчи тоифали педагог ҳодимлари улуши, умумтаълим муассасасининг ўқувчилари ва педагог жамоаси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари ҳақидаги ма'лумотлардан иборат ва ушбу ма'лумотлар мактаб жамоасидан олинади.

Умумтаълим мактабларида миллий рейтинг баҳолаш тизми методикаси қуйидагилардан иборат: битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси кўрсаткичи, умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчилари билим даражаси кўрсаткичи, умумтаълим муассасасининг олий ва биринчи тоифали педагог ҳодимлари улуши кўрсаткичи, умумтаълим муасасасининг ўқувчилари ва педагогик жамоаси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари каби кўрсаткичларидан иборат.

Мамлакатимизда хусусий мактабларни ривожлантириш тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, хусусий мактаблар салмог'ининг камлиги ҳамда мавжуд хусусий мактабларда 9-синф о'қувчиларнинг барчасида ҳам мавжуд бо'лмаганлиги боис миллий рейтинг баҳолаш тизимига жалб қилинмаган.

Мамлакатмизда хусусий мактаблар очишни йўлга қўйиш ва лицензия бериш, хусусий макатблар фаолиятини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш Давлат инспексияси томонидан амалга оширилади. Келажакда хусусий мактаблар салмоғининг ортиши, республикамизда таълим хизматлари кўрсатилишини ривожлантириш ва таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш учун келгусида рейтинг баҳолаш тизимига хусусий мактаблар жалб қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинг натижалари оммавий ахборот воситаларида ва Давлат инспексиясининг веб-сайтида кейинг ўқув йили бошланишидан кечиктирилмай эълон қилинади.

Умумтаълим мактаблари рейтинг баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда жаҳон банки, ПИСА, ТИМСС ва ПИРЛС каби халқаро агентликлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, Давлат инспексиясида қатор учрашувлар ўтказилган.

Жорий йилда мамлакатимизда умумтаълим мактабларини рейтинг тизими орқали баҳолаш биринчи марта йўлга қўйилди. Мамлакатмизда фаолият юритаётган мактаблар сони 10 мингдан ортиқлиги ва уларни тўлиқ қамраб олиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги ҳамда бу йилги мактаблар тажриба-синов тариқасида ўтказилганлиги сабабли Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда ва ҳудудларни ўзлари танлови асосида 10 фоиз мактаблар рейтинг баҳолаш тизимига жалб қилинди.

Мамлакатимизда педагог-кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва республикамиз халқ таълими тизимида илмий салоҳиятни ошириш, умумтаълим мактабларида тоифали ўқитувчилар салмоғини ошириш мақсадида рейтинг баҳолаш тизимига фақат тоифали ўқитувчилар киритилган.

Умумтаълим мактабларида олий ва биринчи тоифа сертефикатларини олиш анча вақт ва меҳнат талаб қилади. Олий ва биринчи тоифа сертефикатини олиш учун ўқитувчилар Давлат инспексияси томонидан ўтказилдиган тест синовларидан ўтишлари керак бўлади. Иккинчи тоифа ҳақида гапирадиган бўлсак, ўқитувчиларнинг иш стажи ва суҳбат натижалари асосида ўтказилиб, унчалик билим талаб қилинмайди. Шунинг учун умумтаълим мактабларида ўқитувчилар салоҳиятини ошириш ва сифатли билим бериш тизимини такомиллаштириш учун иккинчи тоифа инобатга олинмаган.

Умумтаълим мактабларини рейтинг баҳолаш тизимида ўқувчиларнинг билимига алоҳида урғу берилади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари рейтинг баҳолаш тизимига жалб қилинган.

Рейтинг баҳолаш тизими учун иккита фандан назорат ишлари ўтказилади, яъни она тилидан диктант ва математикадан ёзма иш.

Умумтаълим мактаблари рейтинг баҳолаш тизимида математикадан ёзма иш олинди. Бунинг сабаби Ўзбекистон Республикаси мактаб ўқувчилари 2021 йилда ПИСА-2021 халқаро баҳолаш дастурида қатнашади. ПИСА халқаро баҳолаш дастурида асосан ўқувчилардан тест эмас балки ёзма иш олинади. ПИСА-2021 халқаро баҳолаш дастурига муносиб равишда тайёргарлик кўриш, халқаро тажрибадан келиб чиқан ҳолда ва Ватанимиз мавқеини халқаро майдонларда бунданда кўтариш мақсадида математика фанидан тест эмас ёзма иш ўтказилди.

Умумтаълим мактаблари рейтинг баҳолаш тизимида она тилидан диктант олинди. Бунинг асосий мақсади ўқувчиларда ёзиш кўникмасини ошириш, ўқувчиларнинг ҳуснихат ва эшитиш қобилиятларини шакллантирилишида асосий мезон бўлиб хизмат қилади.

Ўқитувчилардан ижтимоий сўровнома ўтказишнинг асосий мақсади ўқитувчилар учун умумтаълим мактабларида яратилган шароитлар, мактаб директорларининг бошқарув қобилиятини баҳолаш ва сўровнома натижалари асосида ўқитувчилар фаолиятига тўсқинлик қилаётган айрим муаммоларга барҳам бериб ёрдам беришдан иборат.

Рейтинг баҳолаш тизимига жалб қилинган умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан аноним сўровнома ўтказилди. Бунинг асосий мақсади ўқитувчиларнинг ўқувчиларга билим бериш даражасини аниқлаш, ўқувчиларнинг ўқитувчилар фаолияти ҳақидаги фикрларини ўрганиш, ўқувчиларга таълим олиш учун яратилган шароитларни таҳлил қилиш ва ўқувчиларнинг сифатли билим олишлари учун тўсқинлик қилаётган муаммоларни ўрганиб бартараф қилишдан иборат.

Рейтинг баҳолаш тизимига жалб қилинган умумтаълим мактаблари битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш улуши муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Бу кўрсаткични ҳисоблашдан асосий мақсад битирувчи ўқувчилари мактабни тамомлаб олий ўқув юртларига ҳужжат топширган ва талаба бўлиш баҳтига муяссар бўлган ўқувчилар сони қайси мактабда кўп эканлигини аниқлашдан иборат. Рейтингда юқори ўринни эгаллаш учун қолган мактаблар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда мактаб ўқувчиларини олий таълим муассасаларига кириш салмоғини ошириш мақсадида ўитувчиларнинг сифатли таълим беришини таъминлашдан иборат. Буларнинг барчаси умумтаълим мактабларида таълим сифатини оширилишига олиб келади.

2018 © Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларининг миллий рейтинги